...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик таэквондочилар Аргентинага боришдан аввал Тунисда синовдан ўтади


19:07, 05.04.2018 Спорт
 1 725

Эртага бошланадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини олти нафар таэквондочи ҳимоя қилади.

Эртага, 6 апрель куни Туниснинг Ҳаммамет шаҳрида таэквондо спорт тури бўйича Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа старт олади.
 
Бугун, 5 апрель куни “Sol Azur Beach” меҳмонхонасида бўлиб ўтган Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг XXIX Бош ассамблеясида Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси Бош котиби Аббос Латипов иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
 

 
Демак, эртага бошланадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасини олти нафар спортчи ҳимоя қилади:
 
-48 кг: Улуғбек Рашидов
-63 кг: Жасур Жайсунов
-73 кг: Абдулазиз Ҳамидуллаев
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-55 кг: Озода Собиржонова 
-63 кг: Феруза Содиқова.
 
Маълумот учун, ушбу мусобақадан кейин 9-13 апрель кунлари ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:таэквондо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!