У япон тилини жуда яхши билади. “Xitotsu bashi” университетини (Япония) тамомлаган.
Азиз Абдуҳакимов 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва “Xitotsu bashi” университетини (Япония) тамомлаган.
2014 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири, 2016 йилдан Меҳнат вазири, 2017 йил майидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида фаолият юритган.
2017 йил 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимовни Давлат туризмини ривожлантириш қўмитаси раиси этиб тайинлаган эди.