...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир ўринбосари спортчиларга: “Ортингизда халқимиз ва Президентимиз турибдилар”


18:24, 07.08.2018 Спорт
 1 913

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бугунги тадбирда нутқ сўзлади.

Бугун, Миллий олимпия қўмитасида 18 август куни старт оладиган Осиё ўйинларига спортчиларни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов нутқ сўзлади.
 
“Ўзбекистон спорт делегацияси муҳим мусобақа остонасида турибди. Яна бир неча кундан сўнг Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олади. Яқинлашиб келаётган мусобақа биз учун тарихий аҳамият касб этади. Чунки, миллий спортимиз – Кураш айнан ушбу Осиё ўйинларидан бошлаб мусобақа дастурига киритилди.
 
Бу ўзбек спортининг навбатдаги ютуғи бўлди десак муболаға бўлмайди. Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича улкан ҳажмда иш олиб борилди. Етарли шароитлар яратиб берилди. Шуни унутмангки, ортингизда халқимиз ва Президентимиз турибдилар.
 
Бор маҳоратингизни кўрсатиб, ўзбек ёшлари нималарга қодир эканликларини намойиш этинг. Ишонаманки, мусобақа ҳар доимгидан ҳам омадли бўлади. Ой бориб, медаллар шодаси билан қайтинглар”, деди Азиз Абдуҳакимов.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Азиз Абдуҳакимов Осиё ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!