...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автогол, пенальти: Хорватия “D” гуруҳи пешқадамига айланди


09:28, 17.06.2018 Спорт
 1 563

Жаҳон чемпионатининг 3-куни.

Жаҳон чемпионатининг 3-куни. Хорватия терма жамоаси Калининградда Нигерияга қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.
 
Таркибдаги футболчиларнинг маҳорати борасида устунликка эга бўлган европаликлар бутун учрашув давомида барқарор ўйин намойиш қилдилар. Ўйиннинг 32-дақиқасида ҳисоб очилди. Модрич ўнг қанотдан етказган узатмани Манжукич бош билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп эса нигериялик ҳимоячи Этебонинг оёғидан тўрга бориб тушди.
 
Баҳснинг 70-дақиқасида африкаликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бурчак тўпи ўйинга киритилган пайтда Эконг икки қўли билан Марио Манжукични қўли билан ушлаб йиқитди. Белгиланган 11 метрли жарима зарбасини Лука Модрич аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.
 
Бу баҳсда хорватлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Матео Ковачич яккама-якка вазиятда Нигерия посбонини доғда қолдира олмади. Мазкур ғалабадан кейин Хорватия терма жамоаси “D” гуруҳида пешқадам бўлиб олди.
 
ЖЧ-2018. “D” гуруҳи, 1-тур.
Хорватия – Нигерия 2:0 (1:0, 1:0).
Голлар: Этебо (32, автогол), Модрич (71 пенальти).
 
Хорватия – Субашич, Врсалько, Ловрен, Вида, Стринич, Ракитич, Модрич, Перишич, Крамарич (Брозович, 60), Ребич (Ковачич, 78), Манжукич (Пьяца, 86).
 
Нигерия – Узохо, Шеху, Трост-Эконг, Балогун, Идову, Ндиди, Этебо, Ивоби (Муса, 62), Оби Микел (Нванкво, 88), Мозес, Игало (Ихеаначо, 73).
 
Огоҳлантиришлар: Ракитич (30), Трост-Эконг (70), Брозович (89).



Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Хорватия Нигерия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!