...
МЕНЮ
ONLINE TV

Атамбоев Ўзбекистонга келадими ё Мирзиеёв Қирғизистонга боради?


16:18, 22.08.2017 Жамият
 2 757

Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Саудия Арабистони ва Хитой сингари мамлакатларга ташриф буюрди. Навбат Қирғизистонгами?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов 22 август куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида эълон қилди.
 
Бироқ, бир оз муддат олдин Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев сентябь ойида Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Икки хабарда икки хил фикр қайд этилган. Уларнинг иккисининг ҳам манбааси ишончли. Бири Қирғизистон Республикаси бош вазири Сооронбай Жээнбеков бўлса, иккинчи хабар манбааси Ўзбекистоннинг Қирғизистон Республикасидаги элчиси Комил Рашидовга бориб тақалади.
 
Тахминимизча, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифининг амалга ошиши эҳтимолга яқинроқ. Бунинг икки сабаби мавжуд:
 
Биринчидан, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг шу йил президентлик ваколат муддати тугайди. Қирғизистонда 15 октябрда бўлиб ўтадиган сайловларга таёргарлик жараёни учун бир ярим ой муддат қолганини ҳисобга олиш тахминларимизни тасдиқлайди.
 
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг фаол ташқи сиёсий фаолияти билан оммани лол қолдирмоқда. Қисқа муддатларда Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Саудия Арабистони ва Хитой сингари мамлакатларга бир неча марта ташриф буюриши навбатдаги ташрифнинг яқини қўшниларникига уюштирилишини англатади.
 
Учинчидан, Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 19-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги 72-сессиясида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради. БМТ расмий сайтида берилган маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёев сессиянинг биринчи кунида нутқ сўзлайди.
 
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Шавкат Мирзиёев сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Қирғизистонга ташриф буюриши эҳтимолга яқин.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Қирғизистон Ўзбекистон Энергия Ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар