...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арзон уй-жойлар сотиб олишда дастлабки бадал суммаси камайтирилди


10:05, 19.07.2018 Жамият
 14 063

2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга имтиёзли кредит олиш мумкин бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, “Ипотека банк” АТИБ, Халқ банки АТБ, “Асака” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБларининг 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилди.
 
Қарорга кўра, қишлоқ жойларда уй-жойлар қуриш учун уй қурувчиларга дастлабки бадал:
 
0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) ва 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар учун – 10 фоиз миқдорида;
 
0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3, 4 ва 5 хонали арзон уй-жойлар учун – 25 фоиз миқдорида бўлишини назарда тутган ҳолда кредит берилади.
 
Шаҳарларда ёш оилаларга, эски уйларда яшовчиларга ва турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда 15 фоиз миқдоридаги дастлабки бадал билан сотиб олишига рухсат берилди.
 
Эслатиб ўтамиз, арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал шу кунга қадар сотиб олинадиган уй-жой қийматининг камида 25 фоизини ташкил этиши лозим эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:арзон уй-жой кредит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар