
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) қўшилиш жараёнини муҳокама қилинади.
Улар Ўзбекистон ҳукумати мулозимлари билан АҚШнинг савдога оид ягона имтиёзлар тизими дастуридан фойдаланишни давом эттириш учун қўйиладиган талаблар ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) қўшилиш жараёнини муҳокама қилади.
Музокаралар чоғида интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилишнинг роли ва халқаро андозаларга мувофиқ равишда мажбурий меҳнатни бартараф этиш масалалари кўрилиб, булар АҚШнинг савдога оид ягона имтиёзлар тизими дастурини давом эттиришда муҳим аҳамият касб этади.
Маълумот ўрнида, АҚШ Савдо вакили идораси Қўшма Штатларнинг савдога оид сиёсатини ривожлантириш ва бу борада АҚШ Президентига тавсиялар бериш, савдо масалалари бўйича икки ва кўп томонлама музокаралар олиб бориш ҳамда АҚШ ҳукуматининг савдо-сотиққа оид сиёсатини мувофиқлаштиришга масъул ҳукумат агентлиги ҳисобланади.