...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ангренлик уй бекаси эшикни калит танлаш йўли билан очишни билармиди?


15:35, 15.11.2017 Жамият
 3 828

Тошкент вилояти ИИБнинг хабар беришича, олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида Ангрен шаҳрида уй жиҳозларини ўғирлаган аёл ушланган.

Халқимизда “ўзингни эҳтиёт қил, қўшнингни ўғри тутма” деган доно нақл бор...

Эътибор беринг, “қўшнингни ўғри тутма” дейилмоқда. Демакки, биринчи шубҳа остига қўшилар тушади.

Нега?
 
Қисқаси, қўшниларимиз, таъбир жоиз бўлса, бор-будимиз, яхши-ёмонимиздан хабардор. Уларнинг бири қариндошларданда меҳр-оқибатли бўлиши, бири эса ашаддий душман бўлиши мумкин. Бу ўзимизга боғлиқ ва умуман бошқа масала...
 
Ўғри деганлари эса камдан кам ҳолатлардагина ўзи билмаган-кўрмаган, синамаган-кузатмаган жойда ўғирликка қўл уради. Тахминимизча, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида содир этилган ўғирлик ҳам “тасодифий ўғирлик” эмас.
 
Эшикни калит танлаш йўли билан очишга муяссар бўлган аёл хонадонда ҳеч ким йўқлиги, уни биров кузатиб турмаётганига амин бўлгачгина жиноятга қўл урган бўлиши керак. Хуллас, бу ҳақда таҳририятимизга Тошкент вилояти ИИБнинг матбуот хизмати маълум қилган.
 
Хабарда айтилишича, Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи уй бекаси, 1960 йилда туғилган Мавлуда Алимбоеванинг (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйига номаълум шахс қулфга калит танлаш йўли билан ичкарига кириб, хонадондан умумий нархи тахминан 14,9 млн сўм бўлган гиламлари ва кийим-кечакларни ўғирлаб кетган.
 
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни уй бекаси, 1972 йилда туғилган Илмира Шерматова томонидан содир этганлиги аниқланди. Гумондор тегишли тартибда ҳибсга олинган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилиб, терговни ИИБ олиб бормоқда. 

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ Уй бекаси Ўғирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар