Ғилдирак автомобилга ён томонга ҳаракатланиш имкониятини беради.
Англиялик кашфиётчи Мэттью Лиддьярд You Tube’га ўзининг ажойиб ихтироси видеосини жойлаштирди. Мэттью яратган ўзига хос ғилдирак автомобилга хоҳлаган томонга ҳаркатланиш ва ҳаттоки, жойида 360 градусга бурилиш имкониятини беради.
Ғилдирак тузилмаси шинага нафақат параллель, балки перпендикулярьайланишга ёрдам беради. Бунда, автомобиль керакли йўналишга сирғаниб ҳаракатланади. Мэттьюнинг тасдиқлашича, унинг ғилдираклари турли хил об-ҳаво шароитларида ва йўл ҳолатида бемалол ҳаракатланади.
Мазкур антиқа ғилдираклар 11000 килограмм оғирликкача бўлган машинани ён томонга силжитиш кучига эга. Ўтказилган синовлар кўрсатганидек, механизм жуда аниқ ҳолда ишлайди.
Кашфиётчи унинг ғилдираклари тез орада йирик компанияларнинг қизиқишига сабаб бўлишига умид қилмоқда.

Руслан Сулаймонов