...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзи ҳаракатланадиган Tesla автомобили эгасининг ўлимига сабаб бўлди


01:30, 02.07.2016 Технология
 4 852

Model S автомобиль йўли кесишмасида трактор билан тўқнашиб кетди.

АҚШда автоматик равишда ўзи ҳаракатланадиган Tesla S автомобили билан йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ҳайдовчи автопилотни ёққач, автомобиль юк машинасига бориб урилди. Флорида штатида бўлган автоҳалокатда Tesla S’нинг эгаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Guardian” ёзмоқда.

Ҳукумат Tesla тизимининг дизайни ва хусусияти устида тергов олиб бормоқда.

Хабарда ёзилишича, ЙТҲ трактор Tesla келаётган томонга бурилган пайтда юз берган. Улар ҳаракатланаётган йўл кесишмасида светофор бўлмаган. Tesla автомобилининг ҳайдовчиси оғир жароҳат олгани туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Tesla компанияси ўзининг расмий сайтида ёзишича, на ҳайдовчи ва на автопилот сенсорлари трактор тиркамасининг оқ рангли томонини сезмаган. Тиркама қуёш нур сочаётган томонга қарама-қарши жойда бўлган ва хавфни сезмай қолган, Model S тормоз тизимини ишга солмаган. Трактор тиркамасининг меъёридан ортиқ ёруғ рангда бўялгани машина сенсорларига таъсир қилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Tesla АҚШ ЙТҲ Model S 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!