Бокс бўйича 2000-2001-йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Жанглар муросасиз ва қизиқарли руҳда бўлиб ўтди ва деярли барча вилоятлар вакиллари совриндорлар қаторида эътироф этилди. Лекин умумжамоа ҳисобида ўзбек бокс мактаби “етакчилари” ҳисобланган андижонликлар биринчи ўринни қўлга киритишди. Олимпия ўйинлари совриндорлари Шаҳобиддин Зоиров ва Бектемир Мелиқўзиев издошлари ҳисобланган бухоролик ва фарғоналик ёшлар мос равишда иккинчи ва учинчи эгаллашди.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари тегишли даражадаги диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қуйида ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
50 кг вазнда:
1. Шаҳзодбек Шаробиддинов (Андижон)
2. Дониёр Раҳимбоев (Хоразм)
3. Сарвар Усмонов (Тошкент)
57 кг вазнда:
1. Бексултон Равшанов (Тошкент вилояти)
2. Акмалшоҳ Тўраев (Бухоро).
3. Ихтиёр Мирзаев (Андижон).
61 кг вазнда:
1. Меҳрож Мавлонов (Самарқанд)
2. Бургут Ҳожибоев (Наманган)
3. Илҳомбек Ҳасанов (Хоразм).
79 кг вазнда:
1. Шаҳзод Маузеров (Сурхондарё)
2. Шоҳруҳ Камолдинов (Тошкент шаҳри)
3. Жамшидбек Саидназаров (Хоразм).
90 кг
1. Ренат Раҳимов (Қорақалпоғистон)
2. Ғайбулло Қўчқоров (Наманган)
3. Асқар Мирзаев (Қашқадарё)