...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухородан кейин Туркияда ҳам автобус ҳалокатга учради. Қурбонлар бор


17:15, 18.09.2018 Олам
 3 924

ЙТҲ натижасида саккиз киши вафот этган.

Бугун, 18 сентябрь тонгида Туркиянинг ғарбидаги Афёнкарахисар вилоятида автобус ағдарилиб кетди. Ҳодиса натижасида саккиз киши вафот этди, 28 киши жабрланди.
 
Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, автобус Афёнкарахисар-Анталия йўналишида ҳаракатланаётган вақтида асосий йўлдан чиқиб кетган ва зовурга тушиб кетган.
 
Полиция ҳамда қутқарув хизмати воқеа жойига тезлик билан етиб келган. Ярадор бўлганлар маҳаллий шифохоналарга етказилган.

Маьлумот учун, Туркия Хавфсизлик хизмати бош бошқармаси берган ахборотга кўра, 2017 йилда мамлакат бўйича автоҳалокатлардан жами 7,427 киши вафот этган ҳамда 300,000 дан кўпроқ шахс турли хил тан жароҳатлари олган

Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 сентябрь куни Бухоро-Қоравулбозор магистралида автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраган эди. Автобус газ баллони портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлган. 

Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Туркия ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!