...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда мактаб ўқувчиси бир ўлимдан қолди


20:25, 10.03.2018 Жамият
 9 989

Унинг онаси қўнғироқ қилиб ёрдам сўраган.

Жорий йилнинг 8 март куни соат 17:25 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг “1050” қутқарув хизматига Балиқчи тумани “Афсона” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.Сайдахмедова қўнғироқ қилиб ёрдам сўраган.
 
Маълум бўлишича, аёлнинг 9 ёшли ўғли У.Исмонов кўприкда ўртоқлари билан ўйнаётиб, кўприк конструкциясининг баланд жойигача чиқиб олган ва у ердан туша олмай юқорида қолиб кетган.
 
Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва болани кўприк конструкциясидан олиб тушган. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
 
Ҳозирги вақтда бола ўз уйида бўлиб, унинг соғлиги қониқарли, дея хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.
Фирдавс БЕК

Теглар:ФВВ бола 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар