...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана холос! МИБ Тошкентдаги бутун бошли “Газета корпуси”ни аукционга қўйди


19:12, 21.04.2018 Жамият
 8 278

Аукцион учун аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 2 май куни соат 13:00га қадар давом этиши кўрсатлган.

Тошкент марказидаги халқ тилида “Газета корпуси” номи билан машҳур бўлган етти қаватлик бино МИБ томонидан бошланғич баҳоси 18 млрд 750 млн сўм билан аукционга қўйилди.
 
“E-ijro auktsion” сайтидаги маълумотларга кўра, бинода 380 хона бор. Умумий майдони — 0,8 га, қурилиш майдони — 0,277 га. Бинониг умумий майдони — 9,8 минг кв. м.
 
Аукцион учун аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 2 май куни соат 13:00га қадар давом этиши кўрсатлган.
 
Аукцион ўтказилиш вақти эса жорий йилнинг 5 май куни 9:00 дан 18:00га қадар белгиланган.
 
Гаров пулининг нархи 937 миллион 500 минг сўм, деб қайд этилган.
 
Ушбу бино “Матбуотчилар” кўчаси 32 уй манзилидаги бир қатор марказий газета ва журналлар таҳририятлари жойлашган 7 қаватлик иншоотдир.
Икром Раҳмон

Теглар:Аукцион Газета корпуси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар