Жиноятчининг самолётга қандай қилиб чиқиб олгани ҳозирча номаълум.
Исландиядаги йирик ўғирликнинг тахминий ташкилотчиси Синдри тор Стеффансон жорийнинг йил 17 апрелида мамлакат жанубидаги Сон қамоқхонасидан қочиб кетган. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
У 600 та компьютерни ўғирлаганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди. Ўғирланган ускуналарнинг умумий қиймати 2 миллион долларга баҳоланган.
Қамоқдан қочгач Стеффансон у ердан 100 километр узоқликдаги Кеблавик халқаро аэропортига етиб олган. Кейин бўлса, “Icelandair” авакомпанияси самолётида Швеция пойтахти Стокгольмга учиб кетган.
Кейинроқ маълум бўлдики, Швеция пойтахтига учган ҳаво лайнерида Исландия Бош вазири Катрин Якобсдоуттир ҳам учган.
Икки давлат полициячилари қочоқни топишларига ишончлари комил. Аммо қидирувга ҳафталаб, ойлаб ва ҳатто йиллаб вақт кетиши мумкин.
Ҳозирча Стеффансоннинг самолётга қандай чиқиб олгани номаълум. Парвоз паспорт назорати йўқ бўлган Шенген доирасида амалга оширилган. Терговчилар тахминича, чипта қалбаки ҳужжат билан сотиб олинган.
Маълумотларга қараганда, Стеффансон тутиб турилган қамоқхона қўриқлаш тизими суст бўлиб, у ерда тўсиқлар йўқ. Шунингдек, маҳбусларга телефон ва интернетдан фойдаланишга рухсат берилган.
Исландия ҳукумати мамлакатдаги энг йирик талончиликда гумонланувчининг ҳибсга олиниши учун халқаро ордер берган.

Суннатилла Абдуллаев