...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана бўлмаса! Пойтахтда антиқа қоидабузарлик қайд этилди


12:43, 29.03.2018 Жамият
 10 797

Ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаси билан қарийб 900 минг сўмлик жаримага тортилди.

Интернет тармоқларида Lacetti ҳайдовчиси транспорт воситасининг давлат рақами белгисини тескари ўрнатиб бошқаргани ҳақида видеолавҳа қўйилган.
 
ЙҲХБ ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида Янги Сирғали кўчасида транспорт воситасининг давлат рақами белгисини тескари ўрнатиб бошқарган ҳайдовчи 1994 йилда туғилган М.Ш. аниқланди.



Ушбу ҳайдовчига нисбатан  Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-5 (жаримаси ЭКИҲ 5 миқдорида) моддасига асосан маъмурий баённома тузилган ва автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилган, дея хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.
Фирдавс БЕК

Теглар:Тошкент қоидабузарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар