...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистонга нега келди?


12:28, 29.03.2018 Жамият
 4 114

Чегара мажмуасида меҳмонларни кутиб олишга бағишланган тадбирдан сўнг Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков раҳбарлигидаги делегация Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
 
Меҳмонларни Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара мажмуасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва кенг жамоатчилик вакиллари тантанали равишда кутиб олган.


 
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, икки қўшни мамлакат ўртасида иқтисодий, маданий, чегара масалалари бўйича алоқаларни янада юқори босқичга кўтариш, шунингдек, савдо-сотиқ, туризм, энергетика, транспорт соҳаларидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш кўзда тутилган.


 
Чегара мажмуасида меҳмонларни кутиб олишга бағишланган тадбирдан сўнг Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков раҳбарлигидаги делегация Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
 
Фарғонада Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Бош вазирлари раислигидаги икки давлат чегарадош вилоятлари раҳбарлари кенгашининг биринчи йиғилиши  бўлиб ўтади, деб ёзади ЎзА.
Фирдавс БЕК

Теглар:Қирғизистон Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар