...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Файз яна фонограммада концерт беради


15:52, 22.01.2016 Шоу-бизнес
 5 756

Хонанданинг бу йилги концерт дастури 17-22 май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз бу йил устози Озодбек Назарбековга қараганда эртароқ отни қамчилади. Озодбекнинг апрель ойидаги анъанавий концерт дастурлари ҳақида афишалар чиқмай туриб шогирди Алишер Файз май ойида 6 кун концерт беришини маълум қилди. Хонанда жорий йилнинг 17-22 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Севги ҳикмати” номли янги концерт дастурини тақдим этади.

Унинг ўтган йилдан то бугунгача бўлган ижодига эътибор қаратсак, концертга боришга арзигулик, томошабинлар эътиборига тушган қўшиқлари кўп бўлди. Бунга мисол тариқасида “Рашк қиласанми?”, “Хоразмгача” номли қўшиқларни келтириш мумкин. Бироқ хонанданинг навбатдаги концертида ҳам қўшиқларни ФОНОГРАММАда ижро этади. Алишер Файз шунча йиллик тажрибаси ва халқ орасида топган обрў-эътиборини инобатга олиб тўлиқ жонли ижрода концерт беришга ҳам тайёргарлик кўрса ёмон бўлмасди. 

Теглар:Алишер Файз Истиқлол фонограмма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Аноним
21:01 09.03.2016

Алишер Файзни кўп қўшиқлари оммалашган, масалан, "Бахтлимисан", Армон, Аразлади, Дастингдан уларни саноғи кўп, чинакам мухлис бўлганизда Алишерни қўшиқларини кўнгилга тегмайдиганлигини билардингизлар. Хаммага бирдай ёқиб бўлмайди деганларидек коммент қолдирган инсонлар енгил елпи қўшиқларга кўпроқ ишқибоз шекили.


Омон
14:17 01.02.2016

Халкимизга кайси килган хизмати учун Алишерга хизмат курсатган унвон берилди? Фонограммада огиз кимирлатиб элимизни лаккиллатгани учунми?


Эшмат
15:31 28.01.2016

Бу кушикчини канака фазилати бор? Кайси кушиги халк юрагидан жой олган? Макола муаллифи таъкидлаганидек, "Рашк киласанми", "Хоразмгача" кушиклари ТВда айлантирилмокда холос. Кушикчини юкори тембрда айтган ёки авжи бор кушиклари борми, шеърлари бадиий юксак ёки мусикаси одамни узига ром киладиган кушиклари борми?


Жез
13:04 25.01.2016

Юртимизда фонограммачиликка качон бархам берилади?


Жез
12:59 25.01.2016

Бу муттахамлар халкка халол хизмат курсатиб халол пул топса булмасмикин? ....



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!