...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актёр Алишер Узоқов саратонга чалинганмиди?


15:21, 22.01.2016 Интервью
 38 887

Икки йилдан буён ТВларда кўринмай қолган актёр сўнгги бор режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг "Ҳаётда" фильмида суратга тушган эди.

Сўнги вақтларда актёр ва режиссёр Алишер Узоқовнинг вафот этгани ҳақида тарқалган миш-мишлар нафақат ўзбекистонликлар, балки қўшни мамлакатлардаги ҳамюртларимизнинг ҳам қулоғига бориб етди. Тахририятимизга актёр Алишер Узоқовнинг саломатлигидан қайғуриб, у ҳақида тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритишни сўраб  мурожаат қилаётганлар кўп бўляпти. “Qalampir.uz” мухбирлари актёр Алишер Узоқов билан боғланди.

Алишер Узоқов, актёр:
— (кулиб) Шукур тирикман! Мухлислар Алишер Узоқов саратон касалига чалинган деган гапларга ҳам ё вафот этибди деган миш-мишларга ҳам ишонишмасин.
— Бу гапларнинг болалашига бирор сабаб бордир? Ё маълум вақт тобингиз бўлмадими?
— Йўқ, соғлигимдан ҳеч қандай шикоятим йўқ. Одамларни биласиз-ку, кўрмасдан, билмасдан туриб янги гапларни ўйлаб топишади. Шу кунларда янги фильм устида иш бошлаганман. Айни вақтда ўз уйимда сценарий ёзиб ўтирибман.
— “Кузда гуллаган дарахт” номли фильмингиз катта экранларда намойиш этилдию унинг диски сотувга чиқмади.
— Бу фильмнинг ютуқлари қанча кўп бўлган бўлса, камчиликлари ҳам кам эмасди. Бироздан кейин фильмга янги қўшимчалар киритиб қайтадан премьера қилишни режалаштиряпмиз.

Фикримизча, актёр ҳақидаги турли миш-мишларнинг тарқалишига унинг икки йилдан буён ТВ орқали кўринмай қолгани сабаб бўлса ажабмас. Узоқов сўнги бор 2015 йилда томошабинлар эътиборига ҳавола этилган режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Ҳаётда” номли фильмида суратга тушган эди.
 

Теглар:Алишер Узоқов Ёлқин Тўйчиев Кузда гуллаган дарахт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

SHOXRUX
14:59 21.11.2016

SIZ UYNAGAN FILMLAR JUDAYAM QIZIQ


Фарангиз
02:19 25.10.2016

Ты красавчик


Shahrisabz 100-maktab 9-d sinf qizlari
11:15 13.05.2016

Oilangiz haqida ma'lumotlar bering.Biz sizning ijodingizga qiziqamiz.


Шавкат
20:14 29.04.2016

Купрок киноларга тушинг


shahodatbonu
22:21 17.03.2016

karochi ishingizga omad tilayman!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!