...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Фотима Режаметованинг қизи фожиали ўлим топди


09:55, 21.07.2018 Шоу-бизнес
 55 462

Фарангиз Режаметова “Ойижон” фильмида бош ролни ижро этганди.

“Ойижон” фильмидаги бош роль ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова Жамолхонова 20 июль куни ЙТҲ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда журналист Шоҳира Ҳамро Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
 
“Ўлим ёш танламас экан. Фожиа қачон, қай маҳал бошингга кулфат ёғдиришини билмас экансан. Бугун кутилмаган автоҳалокат ҳаммамиз таниган, “Ойижон” фильмидаги ролидан кейин севиб қолган истеъдодли актриса Фарангиз Режеметовани орамиздан олиб кетди. Бу кун унинг ҳаётига нуқта қўйилган кун бўлиб қолди. Бу гапларни ёзаяпману, Фарангизнинг болалигидан то шу кунга қадар таниган, билган чоғларим кўз олдимдан ўтаяпти. Биз у билан ўтган ҳафта худди шу куни Самарқандда, “Саховат-шоу” кўрсатувида съёмкада эдик.
 
У билан Фарангиз ҳали жуда кичкиналигида, Миллий театр таркибида, Москвада ҳам гастролда бўлганмиз. У кичкиналигиданоқ жуда мустақил қизалоқ эди. Кўзларида бир дунё орзу-умидлар бор эди. Ичимда “Фотима қизига жуда суяниб қолибди” дея ўйлаганларим эсимда. Фотимага тоғдек сабр тилайман. Бу дардни енгиш оғир, ҳеч ким болам демасин. Бу оилани таниганлар, бугун Фарангизни соат 13:00да сўнгги йўлга кузатишар экан. Фарангизжон, ҳур қизим, жойларинг жаннатда бўлсин!
 
Рулда кетаётиб, дунё қўлимда деб ўйлайдиганлар, Худо сизга инсоф берсин! Бир оилани тўзғитиб кетганингизни биласизми? Агар сиз рулда хушёрроқ бўлганингизда, Фарангиз ҳозир уйида ширин тушлар кўриб ухлаб ётган бўлар эди”, дея ёзади журналист Шоҳира Ҳамро.
 
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети битирувчиси 25 ёшли Фарангиз Режаметовани Экопарк яқинида машина уриб кетган.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Фарангиз Режаметованинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фарангиз Режаметова Фотима Режаметова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!