Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов тарифлар ўзгармаслигини айтиб ўтди.
Унга фикрича, телефон ва интернет хизматлари учун тўловлар танланган тариф режаси бўйича шу кунгача сўмда қанча тўланган бўлса, шунча тўланади. Курснинг бугунги кескин ўзгариши тарифларга таъсир қилмаслигини таъкидлаган.
Вазирнинг айтишича, биллинг тизимларини ўзгартиришга ва барча реклама материалларини ўзгартириб чиқишга бироз вақт талаб этилади, лекин бу тарифларга таъсир қилмайди.
Аввалроқ, 5 сентябрь кунидан эътиборан барча мобил алоқа хизматини кўрсатувчи компаниялар ва интернет провайдерлар миллий валютада ҳисоблаш тизимига ўтиши кутилаётгани ҳақида маълумот берган эдик.