...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наҳотки? Аракандаги воқеалар уйдирмами?


10:51, 05.09.2017 Олам
 5 061

Аун Сан Су Чжи: “Аракандаги аёллар ёлғон гапиришяпти, у ерда аёлларга тажовуз қилинаётгани йўқ!”

Август ойи охирида Мьянмада бошланган нотинчликлар, одамларни қасддан ўлдириш каби нохуш ҳолатлар бугун дунё аҳлини ларзага солаётгани сир эмас.
 
Ижтимоий тармоқлар орқали кун сайин тарқалиб бораётган фотосуратлар ва видеолавҳалар инсон юрагини жумбушга келтиради. Инсон боласи шу даражада шавқатсиз бўлиши мумкинми?
 
Ёш болаларни, аёлларни қийноққа солиб ўлдириш ҳолатлари акс этган видеоларни томоша қилиш нақадар қўрқинчли. У ердаги инсонларнинг аҳволини тасаввур қилиш эса ундан-да оғир...
 
Роҳине мусулмонларини йўқ қилишга қаратилган бундай ҳаракатлар маҳаллий ҳарбийлар томонидан амалга оширилаётган эди. Кейинчалик бу ҳаракатга маҳаллий буддавийлар ҳам қўшилди.
 
Улар роҳине мусулмонлари Аракан штати ҳудудини эгаллашга ҳақли эмас, дея ҳисоблайдилар.
 
Албатта, бу жараён, ечимини кутаётган вазият узоқ йиллик тарихга эга. Ўз-ўзидан аҳвол бу даражада танг аҳволга келмаган.
 
Буни қарангки, кеча, 4 сенятбрь куни турк ОАВларида Мьянма ҳаётига оид яна бир кутилмаган хабар тарқалди. 2016 йилда давлат маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган Аун Сан Су Чжи Мьянмада рўй бераётган воқеалар ҳақидаги маълумотлар сохта эканлигини маълум қилди.
 
“Аракандаги аёллар ёлғон гапиришяпти. У ерда аёлларга тажовуз қилинаётгани йўқ. Буларнинг ҳаммаси уйдирма”, дея эълон қилди Аун Сан Су Чжи.
 
Ҳозирча бу ҳақдаги маълумотлар бошқа хорижий ОАВларда чоп этилмади. Қанчалик рост ёки ёлғон эканлиги ноаниқ. Биз кузатишда давом этамиз.
 Дурдона Расулова 

Теглар:Мьянма Аракан Аун Сан Су Чжи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!