Қирғизистонда президентликка номзод Азимбек Бекназаровга нисбатан жиноий иш очилди.
Азимбек Бекназаров судда мухолифат раҳбари Омурбек Текебаев фойдасига ёлғон гувоҳлик берганликда айбланмоқда.
“Ата Мекен” мухолифат партияси раҳбари, депутат Текебаев февраль ойида Бишкек аэропортида Қирғизистон МХДҚ ходимлари томонидан қўлга олинган эди.
У Венада ЕХҲТ ташкилотининг парламентлар ассамблеяси сессиясидан қайтаётганида россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида пора олганлиги учун қўлга олинган эди.
Ушбу пора Қирғизистон мобил алоқа бозорига кириш учун имконият яратиш мақсадида талаб қилинган эди.
Бекназаров мухолифат раҳбари Текебаевнинг конституцион ислоҳотлар билан шуғулланганини ва хўжалик масалалига аралашмагани ҳақида кўрсатма берган эди. Кейинроқ эса Бекназаровнинг телефондаги сўзлашувлари интернет тармоғига чиқарилган. Суҳбатда у судда ёлғон гувоҳлик бергани тасдиқланган эди.
Аввалроқ, Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайлови 2017 йилнинг 15 октябрь кунига белгилангани ҳамда Қирғизистон конституциясига кўра президент бир марта олти йиллик муддатга сайланиши ҳақида маълумот берган эдик.