Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Лиу Жиейи Шимолий Корея томонида ўтказилган водород бомбаси синовига муносабат билдирди.
Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Лиу Жиейи Шимолий Корея томонидан ўтказилган водород бомбаси синовига муносабат билдириб, Корея ярим оролида амалга оширилган ядро қуроли синови натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган урушга йўл қўймаймиз, деб таъкидлайди.
Маълумот учун, Шимолий Корея томонидан ўтказилган водород бомбасининг синовидан кейин Корея ярим оролида рихтер шкаласи бўйича 6.3 баллик ер силкиниши кузатилган ва бу ҳолат дунё ҳамжамиятининг эътирозига сабаб бўлган эди.