Инсоният эътиқод қиладиган динларнинг ҳеч бириси у ёки бу важ билан бегуноҳ қишиларни ўлдиришга буюрмайди.
Бугун дунё ОАВ диққат марказида бўлган воқеликлардан бири, эски номи Бирма, ҳозирги расмий номи Мьянма давлатида роҳине мусулмонлари ва уларнинг кейинги тақдирига қаратилган, десак муболаға қилмаган бўламиз.
Инсоният эътиқод қиладиган динларнинг ҳеч бириси у ёки бу важ билан бегуноҳ қишиларни ўлдиришга буюрмайди.
Шундай экан араканлик роҳине мусулмонларга қарши бу тажовузлар нега амалга оширилмоқда?
Бу саволга жавоб топиш учун “969 ҳаракати” ва унинг илгари сурган ғояларини кўриб чиқиш керак бўлади.
Бундан олдин биз Ашин Виратҳу ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Айнан у ҳозирги вазиятларга бевосита сабаб бўлиб келмоқда.
У ўзини “будданинг ўғли” эканлигини айтиб, буддавийлик дини ва маданиятини ҳимоя қилиш мақсадида “969 ҳаракати”ни тузади. У роҳине мусулмонларини ўзига қарши катта хавф деб санаб, уларни ўлдириш ва Мьянма тупроқларидан мажбурий кўчириш ҳар бир буддавий аҳоли учун фарз эканлигини таъкидлайди.
У дунёдаги ҳар қандай қўпорувчилик ҳаракати учун мусулмонларни айбдор санайди. Манбаларда келтирилишича, Мьянмада ҳозирда 135 хил этник гуруҳлар мавжудлиги айтилади.
Мьянма ҳукумати роҳине мусулмонларининг ҳақ-ҳуқуқларини очиқча поймол қилиб, уларни “келгинди бенгалиялик” деб ҳисоблайди.
Ашин Виратҳу ва унинг “969 ҳаракати” ҳам, олдин таъкидлаганимиздек, дунё сиёсатида мавжуд бўлган “қора кучлар” томонидан молиялаштирилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад — “яширин кучлар”нинг геосиёсий манфаатларини амалга оширишдан ўзга нарса эмас!
Олинган сўнгги маълумолардан шуни айтиш мумкинки, Аракан вилоятида жуда катта ер ости заҳираси, табиий бойликлар мавжуд.
Ҳозирда Араканда айнан роҳинелар яшайдиган ҳудудларда 1.2 триллион метр-куб табиий газ ва 2.1 миллиард баррель нефть заҳираларига эга эканлиги маълум.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳар бир давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилишига мажбурдир. Яқинда Барселонада содир бўлган терракни тинмай қоралаган дунё ҳамжамияти нега ҳалигача Аракандаги вазиятларга аниқ бир позициясини кўрсатмаганлиги таажжубланарлидир.
Зеро, инсоннинг шаъни ва ҳаёти кимлиги, қаердан эканлигидан, диний эътиқоди ва ирқидан қатъий назар қадрлидир.
Аввалроқ, роҳине мусулмонларининг бошқа ҳудудларга кўчиб кетиши оқибатида, аниқроғи Наф дарёсидан ўтиш чоғида бир неча киши сувга чўкиб кетгани ҳақида мақола эълон қилган эдик. Унда гўдакларнинг сувга ғарқ бўлгани ҳақида қайғули тасвирлар берилган.