5 сентябрдан 1 АҚШ доллари 8100 сўм, 1 евро 9645,48 сўмни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда 1 АҚШ доллари 8100 сўм, 1 евро 9645,48 сўм, 1 Россия рубли 139,91 сўмни ташкил қилмоқда.
Шу сабаб 5 сентябрдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан бажарилувчи барча йўналишдаги қатновларга авиачипталарни миллий валютада сотишни бошлади. Бу ҳақда МАК Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Эндиликда Ўзбекистон ҳудуди учун авиачипталар Ўзбекистон резидентлари ва норезидентларига миллий валютада сотилади.