Инглиз футболчилари ғалаба қозониб, олтин кубокни бошлари узра баланд кўтаришса, Англияда қандай воқеа содир бўлади?
Жаҳон чемпионатида ким бош соврин эгасига айланади? Агарда ушбу жаҳон чемпионатида Гарри Саутгейт бошчилигидаги инглиз футболчилари ғалаба қозониб, олтин кубокни бошлари узра баланд кўтаришса, Англияда қандай воқеа содир бўлади?
Йўқ, сиз ўйлаганингиздек Қиролича тахтини ўғлига бўшатиб беришга ваъда бермади. Ёки бўлмаса, Англия Россия билан муносабатларини илиқлаштиришга сўз ҳам бергани йўқ.
Аммо Буюк Британиядаги энг оммабоп – Countdown кўрсатуви бошловчиси Рэйчел Рилли антиқа ваъдаси билан барчани шошириб қўйди. У ўз Twitter`и орқали “Агар Англия Жаҳон чемпионлигига эришса, мен экранга кийимсиз чиқишга тайёрман”, деди.
32 ёшли бошловчининг бу хабаридан кейин унинг ижтимоий тармоғидаги кузатувчилар сони 10 миллиондан ошиб кетди. 52 йилдан буён миллий терма жамоасини чемпион бўлишини интиқ кутаётган англияликлар унинг бу ваъдаси остига Come On England! (Қани, Англия!) деган сўзларни ёзиб қолдирдилар.
10 йилдан ортиқ вақтдан бери Countdown кўрсатувини олиб бораётган Рэйчел Рилли дунёнинг “энг чиройли бошловчилари” рўйхатида олди ўринларда туради.