Ғулом Шайх сумкасида йўловчи божхона декларациясида қайд этган кийим-кечаклар ва шахсий гигиеник воситаларидан ортиқча нарсалар йўқлигини таъкидлаган
Гап шудаки, унга тегишли бўлган йўл сумкасини божхона кўригидан ўтказиш чоғида хизмат итининг безовталаниши ва шартли белгиларни намоён этиши божхоначиларни ушбу багажни синчиклаб текширишга ундаган. Гарчи оғазки сўровлар пайтида Ғулом Шайх сумкасида йўловчи божхона декларациясида қайд этган кийим-кечаклар ва шахсий гигиеник воситаларидан ортиқча нарсалар йўқлигини таъкидалаган бўлса-да, унинг бу ёлғони бир зумда фош бўлган.
Ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида ушбу сумка кўздан кечирилганда, афғонистонлик меҳмоннинг кийим-кечаклари орасида 1 дона тўппонча ўқдони ва унинг ичида 2 дона 9 мм.ли патронлар борлиги аниқланди, дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, Сурхондарё вилояти божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда жорий йилнинг дастлабки чораги давомида аниқланган божхона қоидабузарликлари натижасида 100 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар, 60 дона психотроп таблеткалар ҳамда 60 граммдан зиёд портловчи моддалар, бир нечта қурол ва 200 дан ортиқ ўқ ҳамда гильзаларнинг олиб ўтилишига чек қўйилган.