Хонанда тадбир ташкилотчилари томонидан танлаб олинди.
2016 йилнинг 14 май санасида у ўзининг янги “Can’t Stop the Feeling” номли хит қўшиғини куйлайди. Айтиб ўтиш керакки, бундан аввал ҳам “Евровидения” танловида кўплаб истеъдодли хонандалар чиқиш қилган, бироқ улар орасида Жастин каби юқори даражадаги профессионал хонанада иштирок этмаганди. Албатта, унинг професионаллигини у қўлга киритган 9 та “Грэмми” ва 4 та “Эмми” мукофотлари билан изоҳлаш мумкин.
“Биз Жастин Тимберлекйнинг ушбу тадбирда иштирок этишидан бағоят хурсандмиз. У танлов сўнгида у ўз гуруҳи – қўшиқнинг ҳаммуаллифлари бўлган швед сонгрейтерлари бўлмиш Мартин ва Шеллбэк билан иштирок этади”, дейди АҚШлик хонанданинг чиқишига изоҳ бериб “Евровидения-2016” тадбири продюсери Свен Стоянович.