...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонда 60 ёшли эркак 6 ёшли қизчага уйланди


15:13, 03.08.2016 Жамият
 12 699

Афғонистонда қиз болалар учун турмушга чиқишга 16 ёшдан рухсат этилади.

Афғонистоннинг марказий вилоятларидан бири Горда полиция Муҳаммад Карим исмли кекса ёшдаги мусулмон уламосини ҳибсга олди. Бунга унинг олти ёшли қизчага уйлангани сабаб бўлган. Бу ҳақда “Mignews” хабар берди
 
60 ёшли Каримнинг сўзларига кўра,  қизчанинг ота-онаси уни диний хусусиятга эга хизмат учун туҳфа этган. Аммо келиннинг оиласи бундан ҳайратга тушган ва уларнинг фарзанди ўз қишлоғидан ўғирлаб кетилганини айтишган.
 
“Қиз бола бу ҳақда гапирмаётган бўлсада, Каримдан жуда қўрқишини такрорламоқда”, дейди аёллар бўйича маҳаллий департамент раҳбари Масун Анвари. 
 
Маълумотларга қараганда, кекса ёшдаги педофил қамоққа олинган ва тергов қилинмоқда.
 
Афғонистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларининг сўзларига кўра, мамлакатда қиз болаларга 16 ёшдан турмушга чиқишга рухсат берилган бўлсада, 50 ёшгача бўлган аёлларнинг 15 фоизи 15 ёшга тўлмасдан оила қурган. 
 
Афғонистонда ҳукумат болалар никоҳига қарши расман уруш эълон қилган бўлсада, ОАВ орқали тез-тез кичкина қизларга уйланиш ҳолатлари кузатилади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Афғонистон Гор Оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар