...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон Миллий хавфсизлик кенгаши делегацияси Ўзбекистонга келди


12:52, 27.09.2017 Жамият
 1 956

25–26 сентябрь Афғонистон делегацияси Ўзбекистонга келди.

Афғонистон Ислом Республикаси билан ҳамкорлик кундан кунга ривожланиб бормоқда. Буни икки мамлакат ўртасидаги делегациялар алмашинувида кўриш мумкин.
 
25-26 сентябрь кунлари яна бир Афғонистон делегацияси Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди.
 
Кеча, 26 сентяборь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистонга ташриф буюрган Афғонистон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик кенгашининг ташқи алоқалар ва минтақавий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Моҳаммад Қосим Лудин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
 
ТИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, делегация таркибига Афғонистон президентининг МДҲ масалалари бўйича махсус вакили офиси, савдо ва саноат, адлия, ташқи ишлар вазирликлари ва Фуқаро авиацияси мустақил бюроси вакиллари кирган.
 
ТИВда бўлиб ўтган учрашувда олий даражадаги Ўзбекистон–Афғонистон алоқалари давомида эришилган келишувларни амалга оширилиши, икки давлат ваколатли идоралари томонидан кўриб чиқилаётган ҳукуматлараро битимлар лойиҳалари муҳокама қилинди.
 
Учрашувда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий ҳам иштирок этди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар