...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нима, японларнинг куни кит гўштига қолдими?


12:32, 27.09.2017 Олам
 3 456

Халқаро ташкилотлар Япония ҳукумати илмий-тадқиқод мақсадида эмас, аксинча, китлар истеъмол учун овланганлигини таъкидлашмоқда.

Япониянинг балиқчилик хўжалиги ташкилоти мамлакатнинг шимолий-шарқий қирғоғида 177 та кит ўлдирилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Хабарда таъкидланишича, япон олимлари китларни илмий тадқиқод мақсадида овлашган.
 
Маълумки, китларни овлаш халқаро конвенцияга зид ҳатти-ҳаракат ҳисобланади.
 
Расмий Токио томони олиб борилган ишлар мутлоқо қонуний эканлигини баён қилган. Бироқ халқаро ташкилотлар Япония ҳукумати илмий-тадқиқод мақсадида эмас, аксинча, китлар истеъмол учун овланганлигини таъкидлашмоқда.
 
Бундан ташқари, табиатни муҳофаза қилувчилар Япониядаги супермаркетларда кит гўшти сотилаётганини иддао қилишган.
 
Ўйланиб қоласан киши... Наҳотки илмий-тадқиқот ишлари учун 177 бош кит овлаш зарур бўлса?
 
Агар бу нарса фақат истеъмол учун қилинган, деб хулоса қилсак, унда ривожланган мамлакатнинг нуфузи қаерда қолди?
 
Ахир япон халқи меҳнаткаш, озода, маданиятли халқ, улар ишлаб чиқаришда илғор, маданий ҳаёти юксакликка эришган миллат-ку? Ё бу ерда бошқа бир гап борми...
 
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ва суратлар қанчалик ҳақиқатга яқинлиги бизга қоронғу, лекин шуниси аниқки, табиатга зиён етказишнинг охири инсониятга қимматга тушади.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Япония Кит ови Экология 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!