...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аэропортда 20 килограмм тилла буюмлар ушланди


12:04, 15.08.2017 Жамият
 4 430

Божхоначилар томонидан 1,3 миллиард сўмдан ортиқ салкам 20 килограмм оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноконуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан 2017 йилнинг 7 ойи давомида 89 та божхона коидабузарликлари аниқланган. Жумладан, қиймати 1,3 миллиард сўмдан ортиқ салкам 20 килограмм оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноконуний олиб ўтилишига чек қўйилди.
 
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари Бокудан учиб келган фуқаро Г.Казакова (номлари ўзгартирилган) божхона кўригидан ўтказилганда, умумий оғирлиги 52 граммни ташкил этувчи 5 жуфт зирак, 3 дона узук ва бошқа заргарлик буюмларини багажидаги кийимларнинг ички астарига қадаб қўйганча олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолишди.


 
Бундан ташқари, “Истанбул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган фуқаро Х.Жамалитдинова холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, ушбу аёл жинсий аъзосига 107 грамм оғирликдаги заргарлик буюмларини яширгани аниқланди.
 
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси худудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрлари умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган қимматбаҳо тошлар ва кимматбаҳо металдан тайёрланган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.
 
Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар ўзлари билан божхона кўригидан олиб ўтаётган ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металл ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг миқдори ҳақида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимининг оғзаки сўровлари пайтида маълум қилишлари шарт.
 
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Божхона Тилла буюмлар Тошкент аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар