...
МЕНЮ
ONLINE TV

Адҳам Икромов Алмазбек Атамбаев билан учрашди


10:49, 19.01.2017 Жамият
 2 451

Қирғизистон раҳбари ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлардан мамнун эканлигини билдирди.

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари-Маданият, маориф, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича комплекс раҳбари-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромовни қабул қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Президентининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Учрашув чоғида мамлакат раҳбарига Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари ўртасида келишув асосида олиб борилаётган ўзбек-қирғиз чегарасидаги делимитация ва демаркация ишлари тўғрисида ахборот берилди.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ўртасида декабрь ойида ўтказилган муҳокамалар якунига кўра, чегара борасидаги ишлар бўйича келишувга эришилганди.
 
Алмазбек Атамбаев ва Адҳам Икромов ўртасидаги учрашув давомида икки томонлама муносабатларнинг бошқа соҳалари бўйича ҳам фикр алмашилди.
 
Қирғизистон раҳбари ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлардан мамнун эканлигини билдирди.
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон Алмазбек Атамбаев Адҳам Икромов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар