1989-1993 йилларда АҚШ президенти лавозимида ишлаган Жорж Буш айни вақтда 92 ёшда, рафиқаси Барбара Буш эса 91 ёшда.
“Биз эрталаб Жорж ва Барбара Бушнинг шифохонага олиб кетилганини эшитишимиз биланоқ, Буш оиласи билан боғландик. Биз уларга муҳаббатимизни ва дуоларимизни йўллаймиз”, дейди Барак Обама.
18 январь куни АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш ва Барбара Буш Техасдаги шифохоналардан бирига етказилди. Маълум бўлишича, Жорж Буш нафас олиш йўлида юзага келган муаммо сабаб, Барбара Буш эса йўтал ва сурункали чарчоқ аломатлари билан даволанишга ётишган. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар тарқатди.
1989-1993 йилларда АҚШ президенти лавозимида ишлаган Жорж Буш айни вақтда 92 ёшда, рафиқаси Барбара Буш эса 91 ёшда.
Айтиш керакки, Жорж Буш Паркинсон касаллигига чалинган бўлиб, ногиронлар аравачасида ҳаракатланади.