2016 йилда “Американи яна буюк давлатга айлантирамиз” шиорини илгари сурган Трамп 2020 йилги сайлов учун ҳам шиор белгилаб қўйган.
Интервью вақтида Трамп ўз юристларидан бирига бу шиорни АҚШ патент ва товар белгиси ҳужжатига киритишни сўради. У ўзининг илк президентлик сайловолди ташвиқоти вақтида ҳам шундай йўл тутганди. Унинг илк таклиф этган шиори “Американи яна буюк давлатга айлантирамиз” деган мазмунда эди.
Сайловолди ташвиқот вақтида Дональд Трампнинг штаби юқоридаги шиор битилган бош кийимлари ишлаб чиқариш учун анча маблағ сарфлади. Трампга рақиб бўлган Ҳиллари Клинтоннинг тарафдорлари бу ҳаракатни мазах қилганди, аммо бош кийимлар пул маблағи тўплаш йўлида ва энг муҳими, реклама ташувчи восита сифатида анча оммалашди. Трамп бу вазиятга изоҳ берар экан, ўзини “Маркетинг устаси”, деб атаганди.
Дональд Трамп таклиф этган шиор замирида “янги иш ўринлари, саноат, ҳарбий куч, кексаларга ғамхўрлик” каби ғоялар борлигини қўшимча қилди.