...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италияда 3 марта ер силкиниши кузатилди


10:14, 19.01.2017 Олам
 2 022

5.6, 5.3 ҳамда 5.6 магнитудали ер силкинишлари вақтида жавбрланганлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Кеча, 18 январь куни Италияда 3 марта зилзила кузатилди.  Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази мутахассислари берган маълумотларга кўра, сўнгги 5,6 магнитудали зилзила Римдан 106 километр шимолий-шарқда содир бўлган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Аввалги ер силкинишларининг биринчиси 5.6, иккинчиси эса 5.3 балли эди.
 
“Биз зилзила содир бўлган ҳудудларни айланиб, текширув ишларини олиб бораяпмиз. Ҳозирча ҳеч ким ёрдам сўраб мурожаат қилгани йўқ. Зилзилаларнинг бири Римдан 110 километр узоқликдаги Лацио вилоятида содир бўлган. Ушбу ҳудудда 2016 йилнинг 24 августида ҳам зилзила кузатилиб, 300 киши вафот этганди. Ўша вақтдан бери Италияда мунтазам равишдаги зилзилалар бўлиб турибди. Бугунги кунгача афтершокларнинг сони 45 мингтадан ошиб кетди”, дейди Италия Фуқаролик мудофааси хизмати раҳбари Фабрицио Курчо.
 
Геофизика ва вулқоншунослик Миллий институти берган маълумотларга қараганда, зилзилалар мамлакатдаги Лацио, Марке, Абруццо вилоятларида, шунингдек, пойтахтда яққол сезилган. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу ер силкинишлари Апеннин учун хавф туғдирмайди. Бироқ, хавф шундаки, 2016 йилнинг август, октябрь ойларида рўй берган зилзилалардан азият чеккан ҳудудлар такрор ва такрор содир бўлаётган зилзилалар оқибатида хатар остида қолмоқда.

Айни вақтда Италияда совуқ об-ҳаво ҳарорати ҳукм сурмоқда. Ёғаётган қор қутқарувчиларнинг жабрланганларни топиш бўйича олиб бораётган ишларига тўсқинлик қилмоқда.
 
Зилзилалар содир бўлгач, Италия Бош вазири Паоло Жентилони айни вақтгача жабрланганларнинг борлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтиб ўтди.
 
“Ер силкиниши содир бўлган вилоятлардаги аҳоли вакилларига айни ҳолатдан мен ҳам хафа эканимни айтиб ўтмоқчиман. Бахтимизга, ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ”, дейди Паоло Жентилони.
Умида Якубова

Теглар:Италия Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!