Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ишлари айнан Алеппода ўзининг ижобий натижасини бермоқда.
Маълумотларга кўра, Сурия томонидан маъқулланган ҳаво ҳужуми Россия Федерацияси ҳаво кучларининг 9 та зарба берувчи самолётлари – 4 та Су-24М, 4 та Су-25, 1 та Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолёти, шунингдек, Туркиянинг 8 та ВВС самолётлари – 4 та F-16 ҳамда 4 та F-4 самолётлари ёрдамида Алепподаги 36 та нишонни йўқ қилиш учун амалга оширилмоқда.
Россия ҳарбийларининг сўзларига кўра, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик яхши натижани бермоқда.
Россия ҳарбий кучлари суриялик жангчиларга Дейр-эз-Зор ҳудудини террорчилардан қутқаришга ёрдам бермоқда. Агар операция шу зайлда давом этса, ИШИД жангариларини йўқ қилиш ва асирдаги маҳаллий аҳоли вакилларининг ҳаётини сақлаб қолинишига умид қилиш мумкин, дейилади хабарда.