...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аччиқ қалампир – эрта ўлимдан энг яхши ҳимоя


13:26, 20.01.2017 Саломатлик
 11 620

Америкалик олимлар 23 йил давомида 16 мингдан зиёд кишиларнинг саломатликларини кузатиб боришди.

АҚШнинг Вермонт штати бир гуруҳ олимлари чили қалампирининг инсон саломатлиги ва руҳиятига таъсирини аниқлаш мақсадида қатор тадқиқотлар олиб боришди. Аччиқ қалампир эрта ўлимдан ҳимоя қилиши хулоса қилинди. Бундан ташқари, қалампир инфаркт ва инсульт юзага келиш хавфини камайтиради. Бу борадаги илмий мақола “Plos one” журналида чоп этилди.
 

Тадқиқот муаллифлари 16 мингдан зиёд америкаликларнинг умр давомийлиги, саломатлиги ва диета рациони ҳақидаги маълумотларни тўплашди. Бу тадқиқот 23 йил давомида олиб борилди.
 
Тажриба хулосасининг қисқача мазмунига кўра, чили қалампирини доимий равишда турли таомлар билан биргаликда истеъмол қилувчи кишилар орасида бошқаларга нисбатан ўлим хавфи 12 фоизга кам учрайди. Аччиқ қалампир 13 фоизга юрак ва қон-томир касалликлари юзага келишининг олдини олади.
 
Бундан ташқари, қалампир инсон организмидаги зарарли холестерин миқдорини камайтиради, қон айланишини яхшилайди, ортиқча вазндан ҳимоя қилади.
 
Аччиқ қалампир таркибидаги капсаицин моддаси саратон касаллигини даволашда ҳам яхши самара бериши аниқланган.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Қалампир Чили қалампири 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!