...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Лола Йўлдошева ўз бахтини топди


12:58, 20.01.2017 Шоу-бизнес
 20 341

Яқин кунларда Лола Йўлдошева ҳам ўзининг турмуш қураётгани ҳақида хабар бериб, севган кишисини оммага таништирса, ажаб эмас.

Бир неча кундан бери хонанда Лола Йўлдошеванинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида унинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ қизиқ маълумотлар пайдо бўлмоқда. 

Аввалроқ, Лола Йўлдошева ўзининг Instagram’даги саҳифасига машинада бир эркак билан кетаётгани тасвирланган суратни жойлаштирган эди. Суратда эса эркакнинг юзи кўрсатилмаган эди. Айни тасвирлар катта муҳокамага сабаб бўлганди. 

Мухлисларнинг  “Турмуш ўртоғингиз Москвада яшайдими, ноябрь ойида ҳам Россияга борган эдингиз?”, деб берган саволларига, Лола “Ҳа” дея жавоб қайтарди. Унинг ризолик акс этган жавобидан сўнг, ўнлаб мухлислар хонандага бахт тилашган.

Бугун, 20 январь куни Лола Instagram’даги саҳифасига бўлажак турмуш ўртоғи билан боғлиқ навбатдаги суратни жойлаштирди ва унга гўзал иқрорларини илова қилди. 

“Сен, сени қалбининг ҳар бир ҳужайраси билан севадиган, сен ҳақингда тўхтовсиз ўйлайдиган, ҳар дақиқада, ҳар куни айни вақтда нима қилаётганинг, қаерда, ким билан эканинг, ҳаммаси жойида экани билан қизиқадиган инсонга лойиқсан. Сенга орзуларингнинг ушалишига ёрдам берадиган, қўрқинчли ҳаёлларингдан сени ҳимоя қила оладиган, сени ҳурмат қиладиган, сени шундайлигингча, ҳатто, камчиликларинг билан севадиган инсон керак. Сенга сени чинданда бахтли қила оладиган киши керак. Балки мен бунга лойиқдирман...”

Яқин кунларда Лола Йўлдошева ҳам ўзининг турмуш қураётгани ҳақида хабар бериб, севган кишисини оммага таништирса, ажаб эмас. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 16 январь куни Лола Йўлдошеванинг собиқ турмуш ўртоғи Шоҳруҳ ҳам уйланган эди. Шоҳруҳ ва Лоланинг бир ўғил ва бир қизлари бор.
Умида Якубова

Теглар:Лола Йўлдошева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!