...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдусалом Азизов Имомали Раҳмон билан учрашди


15:19, 12.10.2017 Жамият
 6 327

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Сергей Шойгу билан ҳам учрашди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов 11–13 октябрь кунлари Тожикистон Республикасига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.
 
Мудофаа вазири МДҲга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирларининг кенгаши йиғилишида иштирок этиши, бундан ташқари, Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакиллари ҳамда Тожикистон ҳукумати аъзолари билан учрашиши режалаштирилган эди.
 
Бугун, 12 октябрь куни Душанбе шаҳрида МДҲ давлатлари мудофаа вазирларининг кенгаши ҳамда Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
 
Тожикистон президенти билан учрашувдан олдин Абдусалом Азизов Россия Федерациясининг Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашган. Учрашувда жанубий чегараларни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик масаласи кўтарилган.

Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Абдусалом Азизов Тожикистонга ташриф Сергей Шойгу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар