...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов ва Қохир Расулзода Ўзбекистон-Тожикистон чегара масалалари йиғилишида иштирок этди


21:13, 25.02.2018 Жамият
 3 282

Йиғилишда Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг ҳозирги даражасига юқори баҳо берилди.

Кеча, 24 февраль куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қохир Расулзода раислигида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Очиқ,  дўстона ва конструктив муҳитда ўтган самарали музокаралар давомида делегациялар раҳбарлари томонидан ҳамкорликнинг барча соҳаларидаги Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг ҳозирги даражасига юқори баҳо берилди.



Қайд этилганидек,  икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси натижасида олий ва юқори даражалардаги алоқалар сезиларли фаоллашди,  ҳукумат делегациялари самарали алмашинуви йўлга қўйилди,  ҳукуматлараро комиссиялар мажлислари муваффақиятли ўтказилди,  Душанбе ва Тошкент шаҳарларида саноат маҳсулотлари кўргазмалари самарали ташкиллаштирилди.
 
Бўлиб ўтган учрашув доирасида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасинининг айрим участкалар бўйлаб ўтадиган чизиғи лойиҳаси кўриб чиқилди.  Қисқа муддат ичида Давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнида сезиларли муваффақиятга эришилгани қайд этилди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатлар, битимлар ва шартномаларни тайёрлаш ва келишиш каби олий даражадаги бўлажак тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатларига иштирокчилар эътибор қаратдилар.
 
Музокараларда Ҳукуматлараро комиссиянинг икки томонлама кун тартибидаги барча мавжуд масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда конструктив ёндашув алоҳида қайд этилди.

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон Абдулла Арипов Қохир Расулзода 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар