Бу нафақат Сурия халқи, балки бутун дунё жамоатчилиги учун ҳам узоқ кутилган ҳаракат бўлди.
Бу нафақат Сурия халқи, балки бутун дунё жамоатчилиги учун ҳам узоқ кутилган ҳаракат бўлди. Негаки, Сурия ҳудуди 7 йилдан бери тинчлик нималигини билмасдан ўзаро ихтилофлар ва курашлар орасида қолаётган эди.
Кеча, 24 февраль куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Сурияда ўт очишни 30 кунга расман тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
Ушбу резолюциянинг қабул қилинишига шу кунгача Россия жангариларнинг бунга кўнмаслиги ва улар муроса қилмаслиги мумкин бўлгани учун вето қўйиб келаётгани ҳақида маълум қилган эдик.
Аммо бу хабар эълон қилиниши билан Суриядаги жангарилар, хусусан, Шарқий Гутада Сурия ҳукуматига қарши кураш олиб бораётган гуруҳларнинг раҳбарлари буни мамнуният билан қарши олганини билдиришди.
Томонлар 30 кун давомида БМТнинг ташаббуси билан мамлакатда ёрдамга муҳтож ярадорлар, очлик ва сувсизликдан қийналаётганлар ҳамда эвакуация қилиниши керак бўлганларга кўмак кўрсатадилар.
Хусусан, Шарқий Гутадаги икки йирик гуруҳ раҳбарлари бўлган Жаиш ал-Ислом ва Файлақ Раҳмонлар бу ҳаракатни қўллаб-қувватлаб, ёрдамга келганларни ўзлари ҳимоя қилишини, уларга кўмаклашишларини билдирдилар.