...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов Қирғизистон Бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди


12:15, 07.12.2017 Жамият
 2 154

Ҳукумат раҳбалари икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорлик даражасини юқори баҳоладилар.

Кеча, 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Бош вазири Сапар Исоқов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг Ахборот хизмати хабар берди.
 
“Телефон орқали ўтказилган мулоқот чоғида ҳукумат раҳбарлари иккитомонлама ҳамкорликка оид муҳим масалаларни муҳокама қилдилар ва икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорлик даражасини юқори баҳоладилар”, дейилади хабарда.
 
Мулоқот давомида шунингдек, томонлар аввалроқ икки давлат раҳбарлари имзолаган келишувларга биноан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш ва эътибор қаратиш борасида келишиб олдилар. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Қирғизистон Абдулла Арипов Сапар Исоқов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар