“Siemens” компанияси 190 дан зиёд давлатлар билан ўзаро ишончли муносабатларни давом эттириб келмоқда.
Абдулла Арипов раҳбарлигида Мюнхенда бўлиб турган делегация вакиллари ҳамда Вернер фон Сименс асос солган, яъни бош офиси Германияда жойлашган “Siemens” компанияси ҳамкорлигида “Хавфсиз шаҳар” концепциясини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Учрашув Ўзбекистон шаҳар инфраструктураси ва транспорт хўжалиги объектларида ёнғин хавфсизлиги, фавқулотдаги ҳолатларда эвакуация тизими, электр тармоқлари модернизациясида “ақлли тармоқлар” (Smart Grid) технологиясидан фойдаланиши бўйича ҳамкорлик қилинишига келишиб олинди.
“Siemens” томонидан нефть-газ, кимё ва нефть-кимё соҳаларида ишлатиладиган ускуналар таъмирланиши ва диагностика қилиниши бўйича “UNGM-DR сервис маркази” ҚК ходимларининг малакасини оширилиши бўйича кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ушбу компания Республикада онкология, кардиохирургия, нейрохирургия ва травматология соҳаларида қўшма клиника ташкил этилиши бўйича ҳам келишувлар имзоланди.
Шунингдек, томонлар ёқилғи ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бўйича ҳам келишувга эришдилар, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Абдулла Арипов компания бошқарув раҳбарларидан бири Роланд Буш ҳамда компаниянинг Россия ҳамда Марказий Осиё бўйича президенти Дитрих Меллер билан ҳам учрашушига муваффақ бўлди.
Айтиб ўтиш керакки, ушбу учрашув 2017 йилнинг октябрь ойида Тошкентда компания вакиллари билан ўтган учрашувнинг давоми сифатида эътироф этилмоқда.