Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов бошчилигидаги делегация Озарбайжонга расмий ташриф уюштирди.
Хабарда таъкидланишича, ташриф доирасида Ўзбекистон Мудофаа вазири ҳамда Озарбайжон Мудофаа вазирининг учрашувлари режалаштирилган.
Учрашувлар давомида ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий таълим йўналишларидаги ҳамкорлик масалалари ва бошқа мавзулар муҳокама этилади ҳамда қатор келишувлар имзоланиши кутилмоқда..