...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов Хитой Ҳукумати раҳбари билан учрашди


17:53, 13.10.2018 Жамият
 2 159

Учрашув Душанбе шаҳрида бўлиб ўтди.

Кеча, 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Душанбе шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцян билан учрашди.
 
Ли Кэцян Хитой ва Ўзбекистон яхши дўст, яқин қўшни ва ҳар томонлама ҳамкор эканлигини таъкидлаган. Икки мамлакатнинг дўстона муносабатлари қадим тарихга эга экани қайд этилган. Ўзбек-хитой муносабатлари тенглик ва ўзаро манфаат асосида ривожланиб келаётгани айтиб ўтилган.
 
Абдулла Арипов Ўзбекистон юқори даражадаги икки томонлама алоқалардан мамнун эканлигини ва “Бир макон, бир йўл” ғоясини фаол қўллаб-қувватлашини, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши ҳамда ҳукуматлараро комиссия ишининг ривожланишидан манфаатдор эканини таъкидлаган.
 
Учрашувда шунингдек, икки томонлама савдо, иқтисодиёт, инвестиция, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланиб бориши муҳимлиги қайд этилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши бўлиб ўтди. Ундла 12 та ҳужжат имзоланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Абдулла Арипов Душанбе Ли Кэцян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар