...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов Германия–Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашида иштирок этади


12:00, 14.11.2017 Жамият
 2 875

Ҳукумат делегациясининг Германияга ташрифи 17 ноябргача давом этиши белгиланган.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси 14 ноябрь куни Германияга жўнаб кетди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати берган хабарга кўра, Мюнхенда ўтадиган учрашувлар давомида Ўзбекистон делегацияси Бавария Федерал ҳудуди Бош вазири Хорст Зеехофер билан учрашади. Делегация, бундан ташқари, Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси йиғилишида, Германия–Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашида иштирок этади.
 
Ўзбекистон–Германия бизнес-форуми ҳамда иқтисодиёт ва инвестиция соаҳаларидаги ҳамкорлик бўйича икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш бўйича қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Германияга ташрифи 17 ноябргача давом этиши белгиланган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Абдулла Арипов Германия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар