...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов ФАнинг ҳақиқий аъзоларига гувоҳномаларни топширди


11:44, 14.08.2018 Жамият
 2 510

Ҳукумат раҳбари президент фармони ижросини шахсан амалга оширди.

Бугун, 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академикларига янги намунадаги гувоҳномалар топширилди. Академиклар гувоҳномаларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов қўлидан қабул қилиб олди.
 
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида ўтган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони билан 32 нафар академикка гувоҳномалар топширилди.
 
Бош вазир Абдулла Арипов тадбирдаги нутқида академик олимларни ишлаб чиқаришга кўпроқ жалб этиш кераклигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у охирги 25 йилда илм аҳли бошқарув ва иқтисодиётдан узоқлаштирилиб, катта хатога йўл қўйилганини қайд этди.
 
Маълумот учун, Ҳозирги кунда ФАнинг 91 нафар академиги иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг турли жабҳаларида фаолият кўрсатмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фанлар академияси Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар