...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаол ўқитувчилар санаторийларга имтиёз олади


11:30, 14.08.2018 Жамият
 4 005

Санаторий-соғломлаштириш муассасаларида имтиёзли шартларда соғломлаштириш тизими яратилиши ҳам кўзда тутилган.

Республика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 50 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти берилади. Пул мукофотларини ишлаб чиқиш тартибини ишлаб чиқиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 13 август куни имзолаган “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан  янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
 
Қарорда таълим ривожига муносиб ҳисса қўшган, давлат мукофотларига сазовор бўлган педагог кадрларни давлат ва хўжалик бошқарув органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида имтиёзли шартларда соғломлаштириш тизими яратилиши ҳам кўзда тутилган.
 
Тегишли вазирлик ва идораларга умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим, мактабдан ташқари таълим соҳасига давлат-хусусий шерикликни жорий этиш, жаҳондаги олий таълим муассасаларининг рейтингида 1000 талик рўйхатга кирадиган хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини ёки факультетларини Ўзбекистон Республикасида лицензия олмасдан ва бошқа имтиёзли шартларда ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиб, илғор халқаро тажрибалар асосида таклиф киритиш топшириғи берилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Президент қарорига мувофиқ ўқитувчиларнинг ойлик маошлари оширилди. 

Теглар:Ўқитувчилар Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар